Линклар

Оятуллоҳ Мунтазирий бугун дафн этилади


Эрон мухолифати етакчилари Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Қарубийлар ўз тарафдорларини оятуллоҳ Мунтазирийнинг дафн маросимида иштирок этишга чақирди.

Эроннинг энг йирик диссидент руҳонийларидан бири, оятуллоҳ Ҳусаин Али Мунтазирий бугун дафн этилади.

IRNA ахборот агентлиги хабарига қараганда, ёши 87 да бўлган оятуллоҳ Мунтазирий шиаларнинг муқаддас шаҳарларидан бири бўлган Қум шаҳридаги ўз уйида, юрак ҳуружидан вафот этган.

Оятуллоҳ Ҳусайн Али Мунтазирий ўзининг чиқишларида Эроннинг амалдаги ҳукуматини мамлакатда диктаторлик режими ўрнатганликда айблаган.

Али Мунтазирий 1979 йил Эронда амалга оширилган Ислом инқилобининг меъморларидан бири бўлган ва у Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний вафотидан сўнг унинг ўрнини эгаллаши лозим эди.

Бироқ олий руҳонийнинг ўлимидан бир неча ой аввал иккала диний уламо ўртасида зиддият юзага чиқади. 1989 йилда Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний вафотидан сўнг унинг ўрнига оятуллоҳ Али Ҳоманайи келган.
XS
SM
MD
LG