Линклар

Холокост рамзи бўлган лавҳ топилди


Полша полицияси нацистларнинг Освенцимдаги ўлим лагери дарвозасидан ўтган ҳафтада ўғирлаб кетилган Arbeit Macht Frei (Меҳнат озод қилади) деган ёзувли металл лавҳни топди.

Полиция хабарига қараганда, учга бўлинган лавҳ Полшанинг шимолида топилган. Ёзувни ўғирлашда гумон қилинаётган 5 киши қўлга олинган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида нацистларнинг Освенцим ўлим лагерида миллиондан ортиқ киши, асосан яҳудийлар ўлдирилган, ўғирланган ёзув Холокост рамзларидан бирига айланган эди.
XS
SM
MD
LG