Линклар

logo-print

Гуантанамодан 12 маҳбус озодликка чиқди


Гуантанамодаги АҚШ ҳарбий турмасидан 12 маҳбус бошқа мамлакатларга юборилди.

Ўтган бир кеча-кундуз давомида улар Афғонистон, Яман ва Сомалига етказиб қўйилди.

АҚШ адлия вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда, 12 маҳбуснинг 6 нафари яманлик, тўрт нафари афғонистонлик ва қолган иккиси сомалиликдир.

Гуантанамодаги маҳбусларнинг яна бир гуруҳи яқин кунлар ичида АҚШ шимолидаги Иллинойс штатидаги қамоқхонага кўчирилади.

Бир ўзбек маҳбусга Швейцария ҳукумати бошпана беришга қарор қилгани тўғрисида ўтган ҳафтада хабар берган эдик.
XS
SM
MD
LG