Линклар

Камбожа 20 нафар уйғурни Хитойга депортация қилди


Уйғурлар жорий йил июль ойида Хитойда юз берган миллатлараро тўқнашувлардан сўнг Камбоджадан сиёсий бошпана сўраган эди.

Камбоджа маъмурларидан олинган маълумотларга кўра, уйғурлар бу мамлакатга ғайриқонуний равишда кириб олган.

АҚШ ва БМТ уйғур қочқинлари Хитойга қайтарилгудай бўлса, қийноқларга солиниши мумкинлигидан хавотир билдириб келаётган эди. БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича комиссарлиги раҳбари 20 уйғурнинг чиқариб юборилишини Камбожанинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузиши, деб баҳолади.

Уйғурларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор Хитой вице-президенти Си Цзиньпиннинг Камбожага сафари арафасида қабул қилинди.
XS
SM
MD
LG