Линклар

logo-print

Анголада ОПЕК сессияси иш бошлайди


Хабарларга қараганда, Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) сессиясида нефт қазиб олиш кўлами юзасидан ўтган йили белгилаб қўйилган меъёрни сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ўтган йили жаҳон молиявий инқирози туфайли нефтга бўлган талабнинг пасайиб кетиши натижасида унинг нархи кескин тушиб кетган ва оқибатда ОПЕК нефт қазиб олиш учун белгиланган квоталарни қисқартирган эди.

Шу кунда бир баррель нефтнинг нархи 75 доллар атрофида ва бу нархни ОПЕКка аъзо давлатлар оптимал нарх сифатида баҳоламоқда.

ОПЕК сессияси илк бор ўтказилаётган Ангола кўп йиллик фуқаролар урушидан сўнг нефт бозоридаги ўйинчилардан бирига айланган.
XS
SM
MD
LG