Линклар

Миср Германиядан Нефертитини сўрамоқда


Миср Германиядан фиръавн Эҳнатоннинг хотини Нефертитининг бюстини қайтариб беришини талаб қилмоқчи.

Бу ҳақда Миср Ёдгорликларни муҳофаза қилиш идораси раҳбари Заҳи Ҳавасс баёнот берди.

3 минг илгари яратилган машҳур ҳайкал шу кунда Берлиндаги Эски музейда сақланмоқда. Ҳайкал Мисрдан 1913 йили олиб кетилган эди.

Ўтган йили Миср Париждаги Лувр музейидан қадимий тобутнинг бир фрагментини қайтариб олишга муваффақ бўлган эди.
XS
SM
MD
LG