Линклар

logo-print

Лавров Қоҳирада сўзлашувлар ўтказди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қоҳирада Миср президенти Хусни Муборак билан сўзлашувлар ўтказди.

Ҳозирча учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади. Миср Араб давлатлари орасида Россиянинг яқин савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Лавровнинг, шунингдек, Араб лигаси Бош котиби Амр Мусса билан ҳам учрашиши ва Исроил-Фаластин можаросини муҳокама этиши кутилмоқда.

Мисрдан сўнг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон пойтахти Тошкентга сафар қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG