Линклар

Хитой уйғурларнинг қайтарилишини олқишлади


Хитой Комбожа ҳукуматининг 20 нафар этник уйғурни Хитойга депортация қилиш тўғрисидаги қарорини ҳимоя қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жианг Ю сўзларига кўра, уйғурлар иммиграция тўғрисидаги қонун ва икки давлат ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Хитойга қайтариб юборилган.

Комбожа ҳукумати уйғурларнинг ғайриқонуний равишда мамлакат ҳудудига кирганини таъкидлаб, уларни шанба куни Хитойга депортация қилди.

АҚШ ва БМТ уйғур қочқинлари Хитойга қайтарилгудай бўлса, қийноқларга солиниши мумкинлигидан хавотир билдириб келаётган эди. БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги раҳбари 20 уйғурнинг чиқариб юборилишини "Камбожанинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузиши", деб баҳолади.

Жорий йилнинг июл ойида Хитойнинг Урумчи шаҳрида этник ханлар ва уйғурлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда салкам 200 киши нобуд бўлган. Яқинда Хитой суди Урумчидаги зўравонликларга алоқадорликда айбланган 17 шахсга олий жазо тайинлаган.
XS
SM
MD
LG