Линклар

Афғонистонда жангарилар ўлдирилди


Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шарқида полиция участкасига ҳужум қилган жангарилардан уч нафарини отиб ўлдирди.

Бу ҳақда маълум қилган Гардез шаҳар ҳокими матбуот вакили Роҳуллоҳ Самоонга кўра, ўлдирилган жангариларда ўт отар қуроллардан ташқари худкуш белбоғлари ҳам бўлган. Ушбу воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Айни пайтда Толибон ҳаракати матбуот котиби Зайбуллоҳ Мужоҳид полиция участкасига қилинган ҳужумни тасдиқлаб, бу ҳужумда полициянинг 20дан зиёд ходими ўлдирилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни дамларда жангарилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG