Линклар

logo-print

Россия АҚШ билан сўзлашувларни давом эттиради


Стратегик қуролларни назорат қилишга оид янги келишув юзасидан Россия ва АҚШ ўртасида олиб борилаётган сўзлашувлар январ ойида давом эттирилади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ёйинланган баёнотда айтилишича, янги келишув борасида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжуд. Бироқ Россия томони ушбу масалаларнинг яқин келажакда ҳал этилишига ишонч билдирди.

Жума куни Копенҳагенда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашган Россия президенти Дмитрий Медведев икки давлат стратегик қуролларни назорат қилишга оид янги келишувни имзолаш арафасида турганини маълум қилди.

Стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган СТАРТ-1 битимининг амал қилиш муддати 5 декабрда тугади. АҚШ ва Россия бир неча ойдан буён СТАРТ-1 битими ўрнини эгаллайдиган янги ҳужжат борасида сўзлашувлар ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG