Линклар

logo-print

Демянюк устидан маҳкама қайта бошланди


Германияда 2-жаҳон уруши чоғида яҳудийларни оммавий қирғин қилишга алоқадорликда гумон қилинган 89 яшар Жон Демянюк устидан олиб борилаётган маҳкама жараёни қайта бошланди.

Судланувчининг бетоблиги боис маҳкама жараёни 2 декабр куни қолдирилган эди.

Асли украиналик Демянюк Полшадаги Собибор концлагерида 2-жаҳон уруши чоғида 27.900 нафар яҳудийни ўлдиришга кўмаклашганликда айбланмоқда.

Демянюк эса бу айбловларни инкор қилиб, уруш пайтида асир олингани ва бошқа асирлар каби концлагерларда сақланганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG