Линклар

Халқаро амнистия ташкилотига янги Бош котиб тайинланди


Инсон ҳуқуқларини химоя қилувчи нуфузли Халқаро амнистия ташкилотига янги Бош котиб тайинланди.

Ушбу лавозимга асли ҳиндистонлик Салил Шетти муносиб деб топилди. Салил Шетти сўнги олти йил мобайнида БМТнинг қашшоқликка қарши кураш дастурига раҳбарлик қилган.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халқаро амнистия ташкилотига 2 миллиондан ортиқ киши аъзо бўлган ва 150 дан зиёд давлатда ташкилотнинг ҳамкорлари фаолият юритади.
XS
SM
MD
LG