Линклар

Қирғизистонда тоғ портлатилади


Бугун Қирғизистонда қурилаётган Қамбарота-2 ГЭСи учун сув ҳавзасини ҳосил қилиш мақсадида тоғ портлатилади.

Мутахассисларга кўра, портлаш эпицентрида ер 9 балл билан қимирлайди. Ер қимирлаши эпицентрдан 10 километрли радиусда ҳам сезилади.

Қамбарота-2 ГЭСи республиканинг Жалолобод вилояти ҳудудида қурилмоқда.

Қирғизистон ҳукумати ГЭС қурилишини қўшни Ўзбекистоннинг норозилигига қарамай давом эттирмоқда.

Расмий Тошкент фикрича, Тожикистон ва Қирғизистонда гидроэнергетик иншоотларни қуришга зўр бериш Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатади.
XS
SM
MD
LG