Линклар

logo-print

Россия президенти газ очмоқчи


Россия президенти Дмитрий Медведев 21 декабрь куни кечқурун амалий ташриф билан Туркманистонга сафар қилди.

Бугун у Ашхободда туркман газининг Россияга оқимини қайта тиклаш юзасидан Туркманистон президенти билан сўзлашувлар ўтказади.

Туркман газининг Россияга экспорти жорий йил апрелида газ қувурида юз берган портлаш оқибатида тўхтаб қолган эди. Ўшанда расмий Ашхобод аварияни атайлаб уюштирганликда “Газпром”ни айблаган эди.

Ахборот агентликлари туркманистонлик бир расмийга таяниб хабар қилишича, Медведев Бердимуҳаммедов билан газ таъминотини қайта тиклаш тўғрисидаги шартномани имзолашлари мумкинлиги тўғрисида хабар қилди.

Россия президенти Ашхободга Туркманистон-Хитой газ қувури ишга туширилгандан бир неча кун ўтиб сафар қилди.
XS
SM
MD
LG