Линклар

Эронда мухолифат лидерига ҳужум қилинди


Эроннинг Қум шаҳрида жорий ҳокимиятни танқид қилиб келган оятуллоҳ Ҳусайн Али Мунтазирийнинг дафн маросимида унда қатнашган мухолифат тарафдорлари билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Эрон мухолифати сайтларининг хабар қилишича, дафн маросими иштирокчилари президент Маҳмуд Аҳмадийнажотга қарши шиорларни ҳайқирганлар. Мухолифат ҳокимиятни июн ойида бўлиб ўтган сайловларни қалбакилаштиришда айблаб келмоқда.

Яна бир хабарга қараганда, дафн маросимидан Теҳронга қайтаётган мухолифат лидери Мир Ҳусайн Мусавийнинг машинасига мотоцикл минган бир неча номаълум шахс ҳужум қилган. Мусавийнинг ёнида бўлган бир киши ва ҳужум қилганлардан бири тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG