Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:31

Одил Ёқубов вафот этди


Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов 21 декабрь куни 83 ёшида Тошкентда вафот этди. Марҳумнинг жанозаси 22 декабр куни Тошкент вақти билан соат 12 да ўқилмоқчи.

Одил Ёқубов "Тенгдошлар", "Икки муҳаббат", "Муқаддас", "Қанот жуфт бўлади", "Биллур қандиллар", "Излайман" каби қиссалари, "Эр бошига иш тушса", "Улуғбек хазинаси", "Диёнат", "Оқ қушлар, оппоқ қушлар", "Адолат манзили" каби романлари билан ўзбек китобхонига яхши таниш. Айниқса, унинг тарихий мавзудаги асарлари 60-йиллар ўзбек прозасида янги саҳифа очган, ёш ўзбек адибларини янги руҳдаги асарлар ёзишга илҳомлантирганди.

Адибнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти таъзияномасини кеча кечқурун ЎзА ахборот агентлиги эълон қилди.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG