Линклар

Тошкентда 2010 йил учун табиий газ экспортига доир ўзбек-тожик музокараси бошланди. Бу ҳақда 22 декабр куни “Тожиктрансгаз” очиқ ҳиссадорлик ширкати хабар тарқатди.

Мазкур ширкат масъулларидан бири Фаридун Муҳиддиновнинг билдиришича, Тожикистон 2010 йилда Ўзбекистондан 400 миллион куб метр табиий газ импорт қилмоқчи.

Фаридун Муҳиддинов бу миқдор газ фақат “Талко” алюминий ишлаб чиқариш корхонаси ва маҳсулотининг асосий қисмини Роғун ГЭСи тўғони қурилиши учун ишлаб чиқараётган “Тожикцемент” корхоналарига тақсимлаб берилади.

- Ўзбекистондан импорт қилинадиган табиий газ маълум миқдори фақат газ пулини олдиндан тўлаган оилаларгагина узатилади, деди “Тожиктрансгаз” ширкати расмийси.

2010 йил импорт қилинадиган табиий газ нархига оид саволимизга жавоб берар экан, Муҳиддинов: “Ҳозирча Тошкентда музокаралар давом этмоқда, у ниҳоясига етмагунича бу борада бир нарса дейишимиз қийин. Албатта биз учун газ нархи қанча арзон қилинса, шунча яхши”, дея жавоб берди.

Унинг айтишича, айни кунларда Ўзбекистон ўтган йилги шартномага мувофиқ бир кеча кундузда 30 минг куб метр табиий газ узатиб турибди, шундан 10 фоизи аҳолига берилмоқда.

2010 йил табиий газ экспортига оид Тошкентда давом этаётган ўзбек тожик музокаралари натижаларига доир батафсил маълумотлар билан кейинги хабарларда танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG