Линклар

Туркманистон Россияга газ жўнатишга рози бўлди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва Россия президенти Дмитрий Медведев 10 январга қадар туркман газини Россияга жўнатишни қайта йўлга қўйиш борасида келишув имзолади.

Ҳужжатда Туркманистон Россияга йилига 30 миллиард куб метр газ жўнатиши назарда тутилган.

Жорий йил апрелида Туркманистонда газ қувури портлаганидан кейин Россияга газ жўнатиш тўхтатиб қўйилган эди. Ашхобод портлаш учун масъулиятни газ импортини тўхтатиб қўйган “Газпром” ширкати зиммасига юклаган.

Музокарадан сўнг Медведев буларни айтди:

- Ҳурматли Қурбонқули Маликқулиевич, ҳозиргина Сиз билан халқаро масалаларни муҳокама қилдик. Ҳозирги замон муаммолари, хусусан дунёда ва бизнинг Евроосиё қитъамизда қандай қилиб хавфсизликни таъминлаш борасида қарашларимиз бир-бирига жуда яқин ва мос келади, - деди Россия раҳбари.

Туркманистон-Хитой газ қувури шу ойда фойдаланишга топширилганидан сўнг Россия президенти Дмитрий Медведев Туркманистонга борди.
XS
SM
MD
LG