Линклар

АҚШ сенаторлари ташвиш билдирди


АҚШ Сенатининг олти аъзоси Франциянинг Вашингтондаги элчихонасига мурожаат қилиб, Франция ҳарбий кемасининг Россияга сотилаётганидан ташвиш билдирди.

Мурожаатномани имзолаганларнинг ҳаммаси республикачилардир. Улар орасида 2008 йили бўлиб ўтган сайловда АҚШ президентлигига номзод Жон Маккейн ҳам бор. Сенаторларга кўра, ҳарбий кемани Россияга сотиш тўғрисидаги шартнома Россиянинг қўшнилари ва НАТОга аъзо қатор давлатларда ташвиш уйғотган.

Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Намоёндалар палатаси аъзоларидан бир гуруҳи ҳам Францияга қарашли ҳарбий кеманинг Россияга сотилишидан ташвиш билдирган эди.
XS
SM
MD
LG