Линклар

Босния яҳудий ва лўлиларнинг депутат бўлишига йўл қўймади


“Босния ҳукумати якшанба куни ўтказиладиган парламаент сайловида яҳудий ва лўли номзодларнинг иштирок этишини таъқиқлаш билан уларни камситган”, дея қарор қабул қилди Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари суди.

Босниялик таниқли жамоат арбоблари Дерво Сейдич ва Якоб Финцилар сайловдан Конституцияга биноан четлатилдилар.

Босния Конституциясида боснияликлар, серблар ва хорватлар мамлакатда яшовчи миллий гуруҳлар деб тан олинган ва бинобарин шу миллатлар вакилларигина президент ва парламент сайловларида номзод сифатида иштирок эта оладилар.
XS
SM
MD
LG