Линклар

logo-print

Сербия Европа Иттифоқига ариза топширди


Сербия Европа Иттифоқига қабул қилинишини сўраб Иттифоқ раҳбариятига расман ариза берди.

Бу мамлакат президенти Борис Тадич аризани Стокгольмда Европа Иттифоқининг жорий раиси – Швеция бош вазири Фредрик Рейнфельдга топширди.

Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомини олишига тўсқинлик қиладиган ягона омил 90-йиллар ўрталарида бўлиб ўтган Болқон уруши даврида қилган ҳарбий жиноятлари учун айбланаётган Ратко Младични ҳанузгача ушлаб Хаага ҳарбий судига топшира олмаётганидир.

Бироқ шунга қарамай, яқинда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Сербия билан савдо шартномаси тузиш ва умуман яқинроқ алоқалар ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
XS
SM
MD
LG