Линклар

Аҳмадийнажот ён бермоқчи эмас


АҚШнинг “Эрон жорий йил охиригча ўз ядровий дастури юзасидан халқаро ҳамжамият таклифларини қабул қилиши керак” деган талабини президент Маҳмуд Аҳмадийнажот инкор этди.

- Улар бизга, жавоб бериш учун муддат бу йил ниҳоясига етади, дейишаяпти. Мен: “ким ўзи бизга шарт қўяётган ўша кишилар?” деб сўрамоқчиман. Бизнинг ўзимиз уларга тутумларини ўнглаб олишлари учун вақт берамиз. Агар улар ўзларини бошқача тутишдан бош тортишса, биз ўзимизнинг тарихий ҳуқуқларимизга риоя қилишларини талаб қиламиз, деди Шероз шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашуви чоғида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот.
XS
SM
MD
LG