Линклар

Россия 8,5 миллиард долларли қурол сотди


Россия 2009 йили экспорт қилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техниканинг умумий қиймати 8,5 миллиард доллардан зиёдроқ бўлди.

Россия Федерал Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик хизмати директори Михаил Дмитриев сешанба куни бу кўрсаткични “сўнгги 10 йил давомидаги рекорд натижа”, деб баёнот берди.

Дмитриевга кўра, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника газ, нефть, қора ва рангли металлар қаторида Россиядан энг кўп экспорт қилинадиган 5 товардан биридир.
XS
SM
MD
LG