Линклар

Эркин микрофон - Подшо амри вожиб

  • Барно Анвар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

...дейди таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг сурхондарёлик диндор аёлларга нисбатан ҳаракатларини ёқлаган жомбойлик Тошпўлат ака. Унинг фикрича, ўзбек расмийларининг бу ҳаракатида мантиқ бор.

Тошпўлат ака: Аëлларимиз нотўғри қилган. “Ë Расулуллоҳ, аëллар қаерда намоз ўқиса¸ кўпроқ савоб тегади?” деган эканлар. “Агар уйининг ичида битта ўзи ëлғиз ўқиса¸ тўрдаги хонасида ўқиса¸ унинг савобини Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди” деган экан. Нимага энди сурхондарëликлар жамоат бўлади?

Озодлик: Демак¸ сиз таъқиқларни қўллаб-қувватлайсиз-а?

Тошпўлат ака: Албатта¸ подшоники вожиб-да. Айтайлик¸ бекорга подшо айтмайди-да. У подшо халқни ўйлаяпти. Бирор нарса чиқмасин, деяпти. Тўғри-да. Президентни жуда ҳам ëқлайман.

Озодлик: Битта савол берсам майлими?

Тошпўлат ака: Майли.

Озодлик: Подшонинг ҳар қандай амри вожибми?

- Энди подшолар ҳам ҳар хил бўлади. Масалан, шу халқнинг зулмига қараб¸ бошқасига қараб. Мен ўйлайманки, халқимиз тўқ¸ бой¸ лекин халқимиз ўзини камбағал қилган¸ бола-чақасини камбағал қилган. Ўзини сарсон қилган ўзи халқимиз. Энди мен тушунтириб бераман нима учун бизга қурғоқчилик келаяпти. Нима учун бизга Худо неъматини бермаяпти? Нима учун Тожикистон¸ Қирғизистонларга бермаяпти? Бунинг сабаби¸ мана, бизларда тўйларимизга борсангиз¸ тавба қилдим¸ астағфируллоҳ¸ тўрт киши столда ўтирадиган бўлса¸ ҳаром луқма саккизта¸ ароқлардан саккизта. Ароқларни саккизта қилгунча¸ барака топгур, бир камбағалга бер буни¸ камбағалга бер. Фата кўйлакларни, айтайлик, 100-200 долларга олаяпти. Нима кераги бор шуни олиб? Ўша 200 долларга 20 та товуқ беради. Ҳар кунига 15 та туғсин¸ 10 та туғса ҳам 200 сўмдан бўлса¸ 2000 бўлади. Бир ойда 60 минг ишлайди. Нимага бизлар шундай қилмаймиз? Халқ сочаяпти¸ ҳаромга сочаяпти пулини. Нима учун Оллоҳнинг назари тушган юртда бизлар қизларимизни зинокор қилиб¸ кўз зиносига учратиб, турмушга бераяпмиз? Келинларимизни ҳам зинокор келин қилиб олаяпмиз. Янаям билмадим. Оллоҳнинг инояти бу ҳам. Халқимиз тўқ¸ лекин ҳаромга ишлатмасин. Шуни яхши йўлга ишлатсин. Ош қилсин¸ бошқа қилсин¸ нима кераги бор ароқ қилиб? Турли хил коняклару¸ бошқаю. Ўша битта ароқнинг пулига битта камбағал бой бўлиб кетади¸ дейди жомбойлик Тошпўлат ака.

"Сотқин кўпайса, бошлиққа осон"

Ўшлик Одилжон ака эса “Эркин микрофон” эшиттиришига сим қоқар экан, Ўзбекистонда сайлов ва паспорт тизими билан боғлиқ вазиятни ўзи истиқомат қиладиган Қирғизистон билан солиштириб, баъзи хулосаларини тилга олди.

Унинг ўзбекистонлик яқинлари билан суҳбатларга таяниб айтишича, сайлов арафасида бу давлатда аҳоли устидан, эркин фикрловчилар устидан назорат кучайгани яққол сезилмоқда.

Одилжон: Мен ҳам Ўшда бўлган маҳалимда Қирғизистоннинг сайлов маҳалига тўғри келиб қолдим-да. Уйга менинг паспортимнинг муддати тугагани учун борган эдим. Кичкина давлат бўлган билан эски паспортни менга “Сиз сайловдан ўтиб олинг” деб, яна олти ойга чўзиб беришди. Сайловдан ўтдик. Сайловдан 15 кун ўтгандан кейин янги паспорт келди. Эскисини топширдим ва янгисини олдим. Ҳозир бу ерга келдим. Мен Ўзбекистондан уйланганман. Ўзбекистонда жияним бор. Шу болани мен уйига жўнатдим. Бу бола ниҳоятда яхши бола. Қуръон ўқийди¸ қори бола. Бошқа йўлга юрмаган. Ҳалиги Ҳизбут-Таҳрир¸ бошқа дейдию. Юкининг ичида Қуръон китоби¸ жойнамози бўлган. Ўзим самолëтга солиб қўйдим. Мана бу ерда ўрислар ҳеч нарса демади. Боргандан кейин паспортини олиб қўйиб¸ кечаги куни билсам¸ "120 минг берасан" деяëтган эмиш. Ҳеч ерда ҳеч гап йўқ-да. Энди нимага беради? Қуръон китобни ўқигани учунми, жойнамоз кўтариб юргани учунми - ҳайрон бўлдим-да. Қирғизистонлик бўлиб туриб Ўзбекистон ҳақида у-бу дегим йўқ¸ лекин ҳақсизликка ҳайрон қоламан-да. Кимга дардингни айтишни билмайсан, деб ҳайрон бўлишди-да. Кеча мен телефонда гаплашдим. Ҳайрон қолаяпмиз-да. Кеча айтишаяптики¸ кўчада беш-олтита одам Каримов ҳақида¸ сайлов ҳақида¸ политика ҳақида қаттиқ гапириб қўйса ҳам ушлаб олиб кетиб қолаяпти экан-да.

Озодлик: Бу шу кунларда бўлаëтган гап.

Одилжон: Кеча гаплашдим телефонда. Шуни сизларга бир айтай дедим. Энди кимгадир айтиш керак-ку. Мен олдим эшитмаган эканман. Уч йилдан бери мана шу ерда юраман. Эшитмабман шуни. Шу қори бола эшитибди. Айниқса¸ учта аëлни эшитгандан кейин мен¸ энди мусулмончиликка тўғри келмайди-да. Оқсоқолни гапиришаяпти¸ бошқа дейишаяпти. Оқсоқолга ҳам Худо бор. Ҳар кимники ўзига дейди-ю.

Озодлик: Тузум нимага шу даражага келиб қолди экан? Нима деб ўйлайсиз?

- Ишчилар бир-бирига дўст бўлса¸ бошлиққа қийин бўлади дейди-ку. Ишчилар бир-бирига қарши бўлиб¸ биттаси иккинчисини сотса¸ бошлиққа осон бўлади. Ўзбекистондаги маҳалла комитетлари¸ бошқалари бориб бир-бирини сотсин деган мақсад бўлаяпти-да. Шунинг учун биров бировга ëрдам бермайди. Менинг уйим тинчми¸ бошқаси билан иши йўқ. Шунинг учун органнинг одамлари ҳақиқатан яшаяпти. Бойлар бор. Шунақалар яшаяпти деб ўйлайман-да¸ дейди ўшлик тингловчи Одилжон.

***********************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG