Линклар

Платон Лебедевнинг ҳибсга олиниши ноқонуний деб топилди


Россия Олий суди “МЕНАТЕП” банки собиқ раиси Платон Лебедевнинг 2003 йилда ҳибсга олинишини ноқонуний деб топди.

Платон Лебедев ва ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский 2003 йилда товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2007 йилнинг октябр ойида Платон Лебедевнинг шикоят аризасини кўриб чиққан Европа суди ҳам айбланувчининг ҳақ-ҳуқуқлари бузилган деб топган ҳамда Россиядан “МЕНАТЕП” банки собиқ раисига 10 минг евро товон пули тўлаш ва қайд этилган қонунбузарчиликни бартараф этишни талаб қилган.

2006 йилда эса нефт ўғирлаш ва ноқонуний пулларни ювиш айби билан Платон Лебедев ва Михаил Ходорковский устидан иккинчи жиноий иш қўзғатилган эди.
XS
SM
MD
LG