Линклар

Хитойда таниқли диссидент судга тортилди


Хитойда таниқли диссидент Лю Сяобо устидан маҳкама жараёни бўлиб ўтди.

1989 йилда Тянанмен майдонида бўлиб ўтган талабалар намойишининг фаол иштирокчиларидан бири ҳисобланган Лю Сяобо Хитой социалистик тузумига қарши иғво уюштирганликда айбланмоқда.

2008 йилда хитойлик ҳуқуқ фаолларининг мамлакат раҳбариятига йўллаган “Хартия 08” мурожаати эълон қилинишидан бир кун аввал Лю Сяобо уй қамоғига олинган эди. Ҳуқуқ фаоллари ушбу мурожаатда Хитой ҳукуматини мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва демократияни таъминлашга чақирган.

АҚШ ва ЕИ Хитойни таниқли ҳуқуқ фаолини озод қилишга ундаб, Пекинга ўз дипломатларини юборди.

Диссидент устидан маҳкама қарори жума куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG