Линклар

ЕХҲТ Бишкекни журналистларни ҳимоя қилишга ундади


ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Миклош Харатси Қирғизистон ҳукуматини мамлакатда журналистларга нисбатан бўлаётган тазйиқларни тўхтатишга чақирди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбаевга йўллаган мактубда Харатси сўнгги ойлар давомида Қирғизистонда журналистларга бўлаётган ҳужумлар кўлами кескин ошганидан хавотир билдирди.

- Қирғизистон ҳукумати бу каби жиноятларга жиддий ёндашиши лозим, дейилади ЕХҲТ расмийси мактубида.

Сўнгги ойлар давомида Қирғизистонда бир нечта журналистга ҳужум қилинди. Қўшни Қозоғистонда эса қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюк ўлдириб кетилди.

Қозоғистон полициясига кўра, қўли ва оёғи боғланган журналист Олмаотада жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг 6-қаватидан ташлаб юборилган.
XS
SM
MD
LG