Линклар

Мунтазирий тарафдорлари полиция билан тўқнашди


Эрондан олинган хабарларга кўра, хавфсизлик кучлари ўтган ҳафта вафот қилган диссидент руҳоний оятуллоҳ Ҳусаин Али Мунтазирий тарафдорлари билан тўқнашган.

Мухолифатга тегишли сайтларнинг хабар қилишича, мухолифатчилар Али Мунтазирий хотирасига бағишлаб маросим ўтказиш мақсадида Исфаҳон шаҳрига тўпланган. Бу ерда маросим иштирокчилари ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар рўй берган. Бир
неча шахснинг ҳибсга олингани ҳам айтилмоқда.Бу хабар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Оятуллоҳ Ҳусаин Али Мунтазирий 21 декабр куни дафн қилинди. Ўн мингдан зиёд киши иштирок этган дафн маросимида аксилҳукумат шиорлари ҳам янграган эди.
XS
SM
MD
LG