Линклар

logo-print

Эронда франциялик ўқитувчи устидан маҳкама бормоқда


Эронда жосусликда айбланган франциялик муаллим Клотилда Реисс устидан маҳкама жараёни давом этмоқда.

Франция фуқароси июн ойидаги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишларда иштирок этганликда айбланаётир.

Эрон ҳукумати Клотилда Реиссни озод этиш эвазига Францияга ушбу давлатда қамоқда сақланаётган Эрон фуқароси Али Вакилий Радни қўйиб юборишни таклиф қилган. Эрон собиқ бош вазири Шапоур Бахтиёр қотиллигида айбланган Али Вакилий Рад Францияда узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтамоқда.

Франция президенти Николя Саркози расмий Теҳрон таклифини рад қилган.
XS
SM
MD
LG