Линклар

logo-print

Мўсулда черков портлатилди


Ироқ полициясига кўра, Мўсул шаҳридаги қадимий черковлардан бирида содир этилган портлашда бир киши ҳалок бўлган, камида беш киши тан жароҳати олган.

Черковдаги портлаш насронийларнинг Рождество байрами нишонланиши арафасида содир этилди.

Ўтган ҳафта мазкур черковга туташ мактабда ҳам кучли портлаш содир этилган. Оқибатда бир қизча нобуд бўлган, 40 киши тан жароҳати олган.

Яқинда Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари Рождество байрами арафасида мамлакатда истиқомат қилувчи насронийларга қарши ҳужумлар содир этилиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG