Линклар

logo-print

Чехияда яна 10 киши чўчқа гриппидан нобуд бўлди


Сўнгги ҳафта давомида Чехияда ўн киши чўчқа гриппи вирусидан нобуд бўлди.

Чехия матбуотининг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилишича, шу кунгача Чехияда жами 48 киши ўта хавфли чўчқа гриппи вирусидан нобуд бўлган. Айтилишича, вирусдан ҳалок бўлганларнинг аксари бошқа оғир касалликка дучор бўлган.

Маълум бўлишича, Чехияда яна 1207 фуқарода чўчқа гриппи аломатлари аниқланган.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб фуқароларни чўчқа гриппига қарши эмлаш жараёни олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG