Линклар

ХВЖ Покистонга 1,2 млрд доллар берадиган бўлди


Халқаро валюта жамғармаси Покистон иқтисодиёти аҳволи таҳлили етгач, чоршанба куни бу мамлакатга 1 миллиард 200 миллион доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

ХВЖ баёнотида айтилишича, Покистон иқтисодиёти бўҳрондан чиқа бошлаган бўлса-да, хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар бу жараённи мураккаблаштирмоқда.

ХВЖ кредитидан ташқари Покистон донор мамлакатлардан 5,5 миллиард доллардан зиёд маблағ олади. Бундай қарор апрель ойида бўлиб ўтган халқаро анжуманда қабул қилинган эди.

Айтилган маблағларнинг ажратилиши Покистонда олиб борилаётган ислоҳотлар суръатига боғлиқ.
XS
SM
MD
LG