Линклар

ХВЖ Украинага 3,8 млрд доллар бермай турадиган бўлди


Халқаро валюта жамғармаси Украинага бериладиган кредитнинг 3 миллиард 800 миллион долларлик навбатдаги траншини бу йил ўтказиш тўғрисидаги Киев сўровини рад этди.

Украина молия вазири вазифасини бажарувчи Игор Уманский Вашингтонда ХВЖ билан ўтказган сўзлашувларидан сўнг жамғарма қарори йил охиригача қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

Уманскийга кўра, траншни ўтказишнинг тўхтатилиши Украинада 17 январ куни ўтказилажак президент сайлови кампанияси билан боғлиқ.

Украинага ХВЖ ҳаммаси бўлиб 16 миллиард доллар миқдорида кредит ажратган. Шу пайтгача Киев ўша пулнинг 10 миллиард доллардан зиёдини олиб бўлди.
XS
SM
MD
LG