Линклар

Покистон ўз журналистларини ҳимоя қилмоқчи


Покистон ҳукумати мамлакат бўйлаб журналистлар ва матбуот клублари хавфсизлигини тўла таъминлаш тўғрисида фармойиш берди.

Бу фармойишни Покистон ички ишлар вазирлиги ўзининг минтақавий бошқармаларига берди.

Бундай қарор сешанба куни Пешавордаги матбуот клуби олдида амалга оширилган портлаш кетидан қабул қилинди. Портлашдан 3 киши нобуд бўлди, ўндан зиёд киши тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG