Линклар

Усома бин Ладиннинг яқинлари Эронда яшамоқда


Буюк Британияда нашр этиладиган икки газетанинг хабар қилишича, Усома бин Ладиннинг яқинлари сўнгги 8 йилдан бери Теҳрон яқинидаги аҳоли пунктларидан бирида истиқомат қилиб келмоқда.

Таймс газетасига кўра, гап Усома бин Ладиннинг хотинларидан бири 6 фарзанди ҳамда 11 набираси устида бормоқда.

Газетанинг хабар қилишича, улар 2001 йили Афғонистондан кетиб, Эрондан бошпана топган. Таймс газетаси "Ал-Қоида" раҳбарининг катта ўғилларидан бири Умар бин Ладиннинг "шу пайтгача ака- укаларим, опа-сингилларимдан дарак йўқ эди, ноябрда ўзлари қўнғироқ қилишди", деган сўзларига таяниб хабар қилган.

Теҳрон бир неча бор “Усома бин Ладиннинг қариндошлари Эронда яшамоқда” деган хабарларни инкор этган эди.
XS
SM
MD
LG