Линклар

ЕИ ва АҚШ Лю Сябаони озодликка чиқаришга чақирди


Европа Иттифоқи ва АҚШ Хитой расмийларини таниқли диссидент Лю Сябаони озодликка чиқаришга чақирди.

Чоршанба куни Пекинда Лю Сябао устидан ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Люни давлатга қарши фаолият олиб борганликда айбланмоқда.

Суд биноси олдида тўпланган 10 га яқин ғарблик дипломат суд мажлисига киритилмади.

Судланаётганнинг адвокатига кўра, ҳукм жума куни чиқарилади.

Лю Сябао таниқли олим ва ҳукуматнинг фаол танқидчисидир. У 1989 йили Пекиннинг Тянанмен майдонида талабалар ўтказган норозилик намойиши иштирокчисидир.
XS
SM
MD
LG