Линклар

АҚШ Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳ қилинмоқда


АҚШ Сенати бугун мамлакат соғлиқни сақлаш тизини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади.

Қонун лойиҳасининг тасдиқланиши кутилмоқда, чунки уни қўллаб-қувватлаётган Демократик партия қарор қабул қилиш учун етарли овозга эга.

Лойиҳа тасдиқланганидан сўнг унинг яна бир варианти – Сенатни ҳам, Намоёндалар палатасини ҳам қониқтирадиган варианти ишлаб чиқилиши керак.

АҚШ президенти Барак Обама соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотини ўзининг ички сиёсатдаги устивор вазифаси, деб ҳисоблайди. Шу кунда бир неча ўн миллион америкаликнинг тиббий суғуртаси мавжуд эмас.
XS
SM
MD
LG