Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:14

"ЮКОС ишининг ибтидоси ғайриқонуний"


Россия Олий суди Платон Лебедевнинг 2003 йилда ҳибсга олинишини “ноқонуний” деб топиш ҳақидаги қарори, адвокат Липцер фикрича, ЮКОС ширкати собиқ ҳаммуассисининг умуман жиноий жавобгарликка тортилиши ғайриқонуний бўлгани тўғрисида шикоят қилишга янги имко
Россия Олий суди Платон Лебедевнинг 2003 йилда ҳибсга олинишини “ноқонуний” деб топиш ҳақидаги қарори, адвокат Липцер фикрича, ЮКОС ширкати собиқ ҳаммуассисининг умуман жиноий жавобгарликка тортилиши ғайриқонуний бўлгани тўғрисида шикоят қилишга янги имко

Россия Олий суди президиуми ЮКОС ширкатининг собиқ ҳаммуассиси Платон Лебедевнинг 2003 йилда ҳибсга олинишини “ноқонуний” деб топди. Бироқ бу "Лебедев озодликка чиқади" дегани эмас.

Платон Лебедев ва ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский 2003 йилда товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2007 йилнинг октябр ойида Платон Лебедевнинг шикоят аризасини кўриб чиққан Европа инсон ҳуқуқлари суди айбланувчининг ҳақ-ҳуқуқлари бузилган, деб топган ҳамда Россиядан “МЕНАТЕП” банки собиқ раисига 10 минг евро товон пули тўлаш ва қайд этилган қонунбузарликни бартараф этишни талаб қилган.

Бироқ бу "Олий суд президиуми қарори туфайли Платон Лебедев озодликка чиқади" дегани эмас.

- У, биринчидан, янги жиноят иши туфайли, иккинчидан, суд ҳукми билан жазо ўтаётган шахс сифатида ҳибсда қолаверади, деди Платон Лебедевнинг адвокати Елена Липцер.

Адвокатнинг бу гапи журналистлар саволларига жавоб бўлиш ўрнига уларнинг саволларини янада кўпайтирди. Маълум бўлишича, Платонов иши билан боғлиқ саволлар унинг адвокатларида ҳам бисёр. Ҳар қалай, адвокат Владимир Красновнинг гапларидан ана шундай таассурот қолади.

Адвокат Елена Липцернинг журналистларга айтишича, Олий суд президиуми қарорини мижози ғалаба сифатида қабул қилган. Мазкур қарор, адвокат фикрича, Платон Лебедевнинг умуман жиноий жавобгарликка тортилиши ғайриқонуний бўлгани тўғрисида шикоят қилишга янги имкониятлар очиб беради.

Россия Олий суди президиуми, шунингдек, кечаги қарори билан дастлабки инстанция судининг 2004 йилги қарорини ҳам бекор қилди. Ўша ҳужжатга биноан Ходорковский билан Лебедевнинг иши битта ишга бирлаштирилган эди.

Россия бош прокурори ўринбосари Виктор Гриннинг фикрича, Лебедев иши бўйича йўл қўйилган қонунбузарликлар процессуал характерга эгадир. Шунинг учун у прокуратура ходимлари ва судларни келгусида ана шундай қонунбузарликларнинг олдини олиш кераклигини уқтириб ўтди.


Лебедевнинг ўзини Олий судга мажбуран олиб келишди. Мажлис арафасида у мажлисга тайёргарлик кўра олмагани учун унда қатнашмоқчи эмаслиги тўғрисида баёнот берган эди. Адвокатларининг айтишича, улар Лебедев иши Олий суд президиумида кўрилиши тўғрисида 18 декабрь куни билишган холос.

Шу кунда Платон Лебедев ва Михаил Ходорковский устидан очилган иккинчи жиноят ишини Москва шаҳар Хамовники суди кўриб чиқмоқда.

Лебедев ва Ходорковскийга 350 миллион тонна нефтни ўзлаштирганлик ҳамда ғайриқонуний топилган пулларни лагаллаштириш ҳақида айблов эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG