Линклар

Урумчи воқеаларига алоқадор беш шахсга ҳукм чиқарилди


Хитой суди Урумчидаги этник зўравонликларга алоқадорликда айбланган яна беш шахсга ўлим жазоси тайинлади.

Шу кунгача июл ойидаги қонли тўқнашувларга алоқадорликда айбланган жами 22 киши Хитой суди томонидан ўлимга ҳукм қилинди.

Хитойнинг Урумчи шаҳрида жорий йилнинг июл ойида этник ханлар ва уйғурлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда салкам 200 киши нобуд бўлган.

Расмий Пекин мазкур тартибсизликларда Жаҳон уйғурлари конгресси раиси Робия Қодирни айблаган. Робия Қодир эса бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG