Линклар

АҚШ элчихонаси қирғиз журналистлари тақдиридан хавотирда


АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси мамлакатда журналист ва сиёсий шарҳловчиларга нисбатан бўлаётган тазйиқлардан жиддий ташвиш билдирди.

АҚШ элчихонасининг бу борада ёйинланган баёнотида яқинда Қозоғистонда оламдан ўтган қирғизистонлик журналист Геннадий Павлюк иши алоҳида тилга олинган.

Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев ва қирғиз ҳукумати ҳақида танқидий мақолалар ёзган Геннадий Павлюк 16 декабр куни қўли ва оёғи боғланган ҳолда Олмаотада жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг 6-қаватидан ташлаб юборилган.

АҚШ элчихонаси журналист оила-аъзоларига таъзия изҳор қилиб, Қирғизистон ҳукуматини журналистларга нисбатан уюштирилаётган ҳужумларни синчковлик билан тафтиш қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG