Линклар

logo-print

Эронда собиқ расмий қамалди


Эрон суди ҳукуматнинг собиқ матбуот котиби Абдуллоҳ Рамазонзодани олти йилга озодликдан маҳрум қилди.

Суд ҳукмида айтилишича, собиқ матбуот котиб мамлакат миллий хавфсизлигига путур етказиш ва исломий тузумга қарши ташвиқот ишлари олиб борганликда айбдор деб топилган.

Эрон ахборот агентликларининг суд ҳукмига таяниб хабар қилишича, Абдуллоҳ Рамазонзода Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий тарафдори бўлган.

Рамазонзода жорий йилнинг июн ойида президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган оммавий намойишлар чоғида мухолифатнинг бошқа фаоллари каби хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Абдуллоҳ Рамазонзода собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий даврида 1997 йилдан 2005 йилгача ҳукумат матбуот котиби бўлган.
XS
SM
MD
LG