Линклар

logo-print

Медведев 2009 йил сарҳисобини қилди


Президент Дмитрий Медведев 2009 йил якунлари тўғрисида Россиянинг уч йирик телеканалига интервью берди.

Стратегик қуролларни назорат қилишга оид янги келишув юзасидан Россия ва АҚШ ўртасида олиб борилаётган сўзлашувларга тўхталган Дмитрий Медведев ушбу масалада икки давлат қарашларида тафовутлар мавжудлиги, бироқ янги келишувнинг яқин келажакда имзоланишига ишонч билдирди.

Медведев, шунингдек, Россия ядровий қуролларнинг янги авлодини такомиллаштиришда давом этиши ва 10 йил ичида Россия армияси янги қуроллар билан таъминланишини маълум қилди.

Журналистларнинг иқтисод билан боғлиқ саволига жавоб қайтарган Медведев Россиянинг ялпи ички маҳсулот кўлами 2009 йилда камида 8.7 фоизга қисқариши мумкинлиги, бироқ 2010 йилда мамлакат иқтисоди 2.5 дан 5 фоизгача ўсиши мумкин, деган фикрни билдирди.

Медведев ўз интевьюсида, Россияга келиб ишлаётган хорижлик меҳнат муҳожирлари масаласига тўхталиб ўтди.

- Бизни мамлакатимиз жудаям катта ва иқтисодимиз хориж ишчи кучига таянишга мажбур бўлмоқда. Меҳнат муҳожирлари рус иқтисоди учун керак, бироқ Россияга келиб ишлаётган ҳар бир шахс мамлакат қонунларига риоя қилишлари шарт, деди жумладан Кремл раҳбари.

Дмитрий Медведевнинг журналистлар билан қарийб бир ярим соат давом этган интервьюсида бошқа бир қатор муҳим масалалар ҳам тилга олинди.
XS
SM
MD
LG