Линклар

Эркин микрофон - Судларга шикоят қилиб ўтирманг

  • Ҳурмат Бобожон

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дейди наманганлик Набижон ота. У бугунги кунда Ўзбекистонда туҳмат билан қамалганларнинг республика судларига шикоят қилиши бефойда экани ҳақида гапиради.

- Бундан 13 йил олдин сохта тайëрланганми¸ ҳақиқатан пленумда қабул қилинганми¸ норматив ҳужжат. Бу ҳужжатга биноан оддий фуқароларнинг суд¸ судя¸ прокурор¸ терговчи¸ суриштирув органлари устидан ëзилган ариза ва шикоятлари қабул қилинмасин, деган. 1996 йил 19 май куни пленумда қабул қилинган. Ўшанга кўра, туҳмат билан қамаса, устидан шикоят қилганингиз билан қабул қилмайди. Судлар порани олиб, жиноятчини озод қилади¸ туҳмат қилиб қамайди. Буларнинг устидан оддий фуқаро ëзса¸ қабул қилмайди¸ дейди Набижон ота.

Одил Ёқубовнинг қишлоқдошлари марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилди

Туркистонлик муштарий ёзувчи Одил Ёқубов вафоти муносабати билан қишлоқдошлари номидан таъзия билдиради.

- Менинг исмим Шоҳруҳ. Қозоғистоннинг Туркистон тарафлариданман. Мана яқинда ëзувчимиз Одил Ëқубов оламдан ўтди. Бу киши бизнинг қишлоқдошимиз бўлади. Бу кишининг вафотини эшитиб, унинг ҳамқишлоқлари таъзия изҳор қилаяпти. Мендан Озодлик радиоси орқали таъзия изҳор қилишимни илтимос қилишди. Мен шахсан ўзим бу инсонни Чингиз Айтматовдан кейинги буюк ëзувчи, деб билардим. Жойлари жаннатдан бўлсин¸ Оллоҳ раҳмат қилган бўлсин¸ дейди туркистонлик Шоҳруҳ.

"Россияда муҳожирни жиноятчига чиқариш урчиган"

Россияда меҳнат қилаётган ўзбек муҳожирини ташвишга солаётган нарса Россиядаги ирқчилик ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимларининг жиноятни муҳожирларга тўнкаши ҳоллари. Навбатдаги муштарий қўнғироғи ана шу ҳақда.

- Россияда тўрт йилдан бери ишлайман, ака. Бошида анча қийналганмиз. Лекин кейинчалик ишимиз юришиб кетди. Менга бу ерда ëқмайдиган нарса кичкинагина жиноят содир бўлса ҳам дарров телевизорда бизнинг одамларимизни айбдор қилиб кўрсатишлари. Ўтган куни қўшни кампир: “мен кўчада жуда қўрқаман”, дейди. “Нимага?” десам¸ “Мана магазинларга кирсам¸ метрода юрсам¸ сизларга ўхшаган одамлар бор. Шулар ўлдириб ëки тунаб кетади, деб қўрқаман” дейди. Россияда нацизм йўқ дегани билан, менимча¸ давлатнинг ўзи миллатчиликни хоҳлайди. Осиëдан келганларнинг кўпчилиги меҳнатда сидқидилдан ишлашади. Руслар ҳам¸ бошқа миллатлар ҳам биз осиëликлардай ишлай олмайди. Лекин қайси жиноятчи жиноят қилса ҳам бизнинг одамлар айбдор бўлиб чиқади. Шу нарсадан кўпчилик норозида.

Озодлик: Шахсан ўзингиз Россияда миллатчилик ëки ирқчилик билан дуч келганмисиз?

- Дуч келганман. Мен ишлаëтган жойга листовка ëпиштириб кетишган. Биз эрталаб дарвозани очган пайтда кўрмаганмиз. Буни кейин бизга қўшни айтди. Эътибор қилган пайтимизда бир қоғозга немис белгиси ва “Россия для русских” деган ëзувни кўрдик. Таҳдидлар бўлади. Агарда биз қўрқмасак¸ ҳеч нарса қила олмайди. Ирқчилар асосан кучсиз одамга ташланади. Мана электричкада беш киши кетаяпмиз. Икки киши биринчи ўриндиққа ўтирган. Тўғри кириб келишди-да¸ ҳеч қанақа ҳужжат кўрсатмасдан¸ ўзларини таништирмасдан иккита ўтирган кишидан ҳужжат талаб қилишди. Биз ҳаммамиз бир жойга ишга бораяпмиз. Биз ҳам ўрнимиздан турдик. Кўрдики¸ биз кўпчиликмиз. Ҳеч қандай эътироз билдира олишмади. Агар биз қўрқмасак¸ улар ҳеч нарса қила олмайди¸ дейди Россияда меҳнат қилаëтган ўзбек муҳожири.

******************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG