Линклар

Чегарачи ўткинчини отиб қўйди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ўзбекистонлик ёш йигитни ўзбек чегарачилари отиб ўлдирди, деб хабар қилди
СА-news агентлиги.

Мазкур ахборот воситасининг Ўзбекистонда ўтадиган парламент сайлови билан боғлиқ 24 декабр куни эълон қилинган бир материалида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги Дўстлик чегара масканида ўзбек чегарачилари томонидан бир ўзбекистонлик 20 ёшлардаги йигитнинг отиб ўлдирилиши тафсилотлари хабар қилинган.

Хабар муаллифига кўра, воқеа 22 декабрь кундуз соат 3 да рўй берган.
XS
SM
MD
LG