Линклар

Рим Папасини бир аёл уриб йиқитди


Ватикандаги Муқаддас Пётр черковида байрам ибодатини ўтказиб турган чоғида Рим Папаси Бенедикт XVI ни қавм ичидан отилиб чиқиб, орадаги панжарадан сакраб ўтган бир аёл уриб йиқитди.

Ватикан расмий вакилининг хабарига қараганда, 82 ёшли Папага зарар етмаган. Тан соқчилари Папага ёрдамга келган ва бироздан сўнг у ибодатни давом эттирган.

Аёлни қўлга олган полицияга кўра, унда руҳий хасталик аломатлари бор.

Дунё насронийлари Григорий тақвими бўйича пайғамбар Исои Масиҳнинг мавлуди байрамини нишонламоқда. Ватикандаги ибодат пайшанба кечқурун бошланди.
XS
SM
MD
LG