Линклар

Ироқдаги портлашлардан 17 киши ўлди


Ироқда амалга оширилган уч портлаш оқибатида камида 17 киши нобуд бўлди, 100 дан зиёди тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларга кўра, амалга оширилган ҳужумлар шиаларнинг Ашуро байрамига тайёргарлик кўраётган зиёратчиларга қарши қаратилган.

Полиция хабарига қараганда, биринчи портлаш кеча кундузи Хилла шаҳрида амалга оширилди. Орадан 15 дақиқа ўтгач, биринчи портлаш юз берган жойга полиция етиб келгач иккинчи портлаш амалга оширилди.

Учинчи портлаш Бағдоднинг Садр-сити мавзеида амалга оширилди.

Минглаб зиёратчилар шиалар учун муқаддас Карбало шаҳрида 27 декабр куни VII асрда ўлдирилган имом Ҳусайнни хотирлаш маросимига йиғилади.
XS
SM
MD
LG