Линклар

Россияда ишсизлар кўпаймоқда


Россия статистика қўмитаси 25 декабр куни эълон қилган маълумотга кўра, мамлакатда ноябр ойи охирига қадар 6 миллион 100 минг киши, яъни ишга лаёқтли аҳолининг 8,1 фоизи ишсиз қолган.

Россия Бош вазири ўринбосари Александр Жуков парламент юқори палатаси бўлган Федерация кенгашида қилган чиқишида 2010 йилда бу кўрсаткич 8,6 фоизга етиши мумкинлигини айтди.

Жуковга кўра, Россия ҳукумати янги иш жойлари яратиш учун 2010 йилда мамлакат иқтисодиётига миллиардлаб рубл сарфлашни ҳамда кичик ва ўрта бизнесга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратиш режаланганини айтди.
XS
SM
MD
LG