Линклар

Покистонда ушланган америкаликлар ҳибс муддати узайтирилди


Покистон полицияси терроризмга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган беш нафар америкаликни ҳибсда сақлаб туриш муддатини узайтиришни сўраб судга мурожаат қилди.

Сарғода суди ҳаками Муҳаммад Аслам АҚШ фуқароларининг ҳибсда сақланиши муддатини яна 10 кунга, яъни 4 январгача узайтирилишига рухсат берди.

Покистон полициясининг юқори лавозимли расмийси Хассеб Шох уларга нисбатан терроризм айблови қўйилиши учун етарли бўлган далиллар қидирилаётганини айтди.

Беш нафар америкалик шу ой бошида Покистонда қўлга олинган эди.

Ҳозирча уларга расман айблов билдирилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG