Линклар

Туркманистонда баъзи интернет сайтларига чеклов қўйилди


Туркманистондаги ягона интернет провайдери бўлган “Туркментелеком” “YouTube”, “Livejournal” ва “Ferghana.ru” каби мустақил интернет сайтларига киришга тўсиқ қўйди.

"Фарғона.ру" хабарига кўра, натижада Туркманистонда фаолият юритаётган кўплаб хорижий ширкатлар интернет билан боғлана олмаган.

Туркманистонда интернетдан фойдаланиш доим чекланган.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов янги президент бўлганидан кейин пойтахт Ашхободда бир нечта интернет кафелари очилишига рухсат берилган.

Аммо кафега кираётган одам шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши керак.

Бундан ташқари интернетдан фойдалиш нархи аксар туркманлар учун жуда қиммат.
XS
SM
MD
LG