Линклар

Қирғиз мухолифатининг 4 тарафдори қамалди


Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳрида суд тўрт фуқаронинг ҳар бирига тўрт йилдан қамоқ жазоси белгилади.

Уларга ноқонуний норозилик намойиши ўтказганлик айби қўйилди.

Мухолифатнинг президентликка номзоди Алмаз Атамбаевнинг сайловолди кампаниясини олиб бораётган маҳаллий вакил ҳибсга олинганига норозилик билдириб 23 июл куни Балиқчида 1000га яқин одам намойишга чиққан.

Милиция норозиларни тарқатиш учун шовқин чиқарувчи граната ва кўздан ёш оқидувчи газ ишлатган.

Балиқчида ўтган маҳкамада қатнашган Алмаз Атамбаев суд қарори сиёсий асосга эга эканини таъкидлаб, улани қутқариш учун бор имкониятни ишга солишини айтди.
XS
SM
MD
LG